"Интер" ҳимоячиси Неманья Видич фаолиятини Қатарда давом эттирмоқчи эмас.
Аввлроқ 33 ёшли серб футболчиси "Интер"да қолмаслиги, бош мураббий Роберто Манчини унинг хизматига таянмаслиги ҳақида хабар қилинган эди. Футболчининг шартномаси икки йилга тузилган.
Шунингдек, Видичга "Спартак" қизиққани, аммо футболчи Яқин Шарққа ўтишга қатъий қарор қилгани учун москваликлар таклифини рад қилганлиги ҳам хабар қилинган эди.
"Бу миш-мишлар қаердан пайдо бўлади, билмайман, - дейди футболчининг агенти Сильвано Мартино. - Унинг келажаги? Биз хотиржаммиз, буни клуб раҳбариятидан сўранг".