Супероғир вазн тоифасининг WBA (Regular) версияси камари соҳиби ўзбекистонлик Руслан Чагаев (33-2-1, 20 КО) Германиянинг Магдебург шаҳрида Франческо Пианетта (31-1-1, 17 КО) билан жанг олиб борди ҳамда биринчи раунднинг ўзидаёқ рақибини икки маротаба нокдаун ҳолатига тушириб, ғалаба қозонди. Жангнинг видеолавҳасини қуйида томоша қилишингиз мумкин.