Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

“Челси” Педро трансфери учун 30 млн евродан воз кечишга тайёр

Баҳо:
+ | -

“Челси” “Барселона” ҳужумчиси Педро Родригеснинг шартномасида кўрсатилган товон пулини тўлашга тайёр турибди, деб хабар бермоқда Sport.es га асосланиб Sports.ru.

27 ёшли испаниялик футболчининг шартномасида кўрсатилган компенсация - 30 миллион евро. Нашр хабарига кўра, Педро каталонияликлар билан янги келишув (2019-йилгача) имзолаган вақтида унинг товон пули 150 миллион евродан 30 миллион еврога туширилганди.

Шунингдек, Педронинг ўзи ҳам “Челси”га ўтишга розилик берган ва у ушбу қарорни Жозе Моуриньо билан телефон орқали суҳбалашганидан кейин қабул қилган.

Аввалроқ Педронинг “Арсенал”, “Ливерпуль” ва “ПСЖ” клубларидан тушган таклифларни рад қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 17:20, 12.07.2015.
Ўқилди: 2758 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.