"Наполи" президенти Антонио Де Лаурентис клуб ҳужумчиси Гонсало Игуаинни бошқа жамоага сотмоқчи эканлигини айтиб ўтди.
"Мен кимдир уни сотиб олишини истардим. 90 миллионга 8 нафар футболчи ҳарид қилиш мумкин. Иммобиле? Уни сотиб олмаймиз. Чиро Вератти ва Инсиньелар билан бирга яхши ўйнай олади. Таркибимизда эса улардан фақатгина биттаси бор ҳолос", - дейди Де Лаурентис.