"Фиорентина" ҳужумчиси Марио Гомес фаолиятини "Бешиктош"да давом эттириши мумкин.
Маълумотларга кўра, футболчи турк клуби билан шахсий келишувга эришган ва у йилига 4 млн. евро ишлаб топади.
Клублар трансфер борасида музокараларни бошлаган. "Фиорентина" ҳужумчидан 6-7 млн. евро ишлаб олмоқчи ва бу пулларни янги ҳужумчига сарфламоқчи.