"Реал" президенти Флорентино Перес жамоа сардори Икер Касильяснинг клубдан кетиши сабабларини малум қилди.
Бугун Cuatro телеканали Перес билан Эфигинио Альбаделехо (Рамон Мендосани қўлловчилар клуби президенти) ўртасидаги суҳбатни намойиш қилди. Суҳбат кеча, Касильяснинг хайрлашув матбуот анжуманидан бир неча дақиқа олдин бўлиб ўтган.
- Бу ерда тартиб ўрнатмоқчимисан? - дейди Альбаделехо.
- Йўқ, йўқ, - дейди Перес, кейинроқ қўшиб қўйди: - Мен у билан кетиш сабаблари ҳақида гаплашдим. У бу вазиятдан ниҳоятда ғазабланган. Бундан ташқари биз унинг жонига текканлардан қутулганмиз".