"Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис жамоа ҳужумчиси Гонсало Игуаиннинг бошқа клубга ўтиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
Аввалроқ Де Лаурентис аргентиналик ҳужумчини 90 миллион еврога сотиб, унинг ўрнига саккизта футолчи олишини айтган эди.
"Бу трансферда ҳеч қанай имконият йўқ. Гонсало "Наполи" ўйинчиси, менинг фикрларим провокацияларга жавоб эди. Сенга доим провокацион саволлар беришганда, гоҳо ҳазил билан жавобберишинг керак. Одамлар футболни жуда жиддий қабул қилиб юборадилар. Сал оддийроқ бўлиш керак, футбол -шунчаки бир ўйин.
Айтган гапимга келсак, мен товон пулининг аниқ миқдорини маълум қилган эдим. La Gazzetta dello Sport газетаси Гонсалонинг нархини ҳар куни 40, 50, 60 миллион деб ёзиб юрмаслиги учун", - дея Де Лаурентисдан иқтибос келтиради football-italia.