"Арсенал" клуби яқин вақтлар ичида "Шальке" ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслерни қўлга киритишга яна бир бор уриниб кўради.
Хориж ОАВга таяниб soccer.ru сайтининг хабар беришича, мана уч йилдирки “канонирлар” футболчини сотиб олишга ҳаракат қилиб келади, аммо ҳар сафар трансфер амалга ошмай келмоқда.
Бу сафар Лондон клуби бош мураббийи Арсен Венгернинг шахсан ўзи хавбек хизматлари билан қизиқиб қолган.