Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Россия терма жамоаси футболчилари Капелло билан хайрлашув кечасига келишдан бош тортишди

Баҳо:
+ | -

Россия терма жамоасининг эндиликда собиқ бош мураббийи Фабио Капелло Россиядан нафақат мўмайгина пул билан, балки машҳур россиялик рассомнинг ижодига мансуб суратни ҳам олиб кетмоқда. Чиройли нарсалар ихлосманди Капелло шунингдек қимматбаҳо суратлар коллекционери ҳам ҳисобланади. Футболчилар кўп ўйлаб ўтирмай, дон Фабиога хайрлашув совғаси сифатида айнан сурат тақдим қилишга қарор қилишди.

Ҳаммаси яхшию, бироқ кечанинг ўзи Капеллонинг ўзи истагандай ўтмади. 69 ёшли италиялик мутахассис хайрлашув кечасига 40 дан кўпроқ россиялик футболчи ва жамоа штаби вакилларини таклиф қилган эди. Бироқ кеча ўтказилган ресторанга “Локомотив” футболчиси Александр Самедов, ЦСКА ҳимоячиси Василий Березуцкий ва “Динамо”дан Александр Кокорин ҳамда “Зенит”дан Александр Кержаковгина ташриф буюрдилар. Айнан Кержаков Капеллога суратни совға қилди.

Капелло билан хайрлашув кечасига кўпчилик футболчиларнинг келмаганининг сабабини кечага келган футболчилардан бирортаси айтишни истамаган. Бироқ баъзи маълумотларга кўра, қолган футболчилар собиқ мураббий билан учрашишдан бош тортишган.

Эслатиб ўтамиз, Капелло Россия футбол иттифоқи билан ўзаро келишувга келга ҳолда 14 июль куни истеъфога чиқарилди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 10:30, 18.07.2015.
Ўқилди: 4337 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.