Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

«Қўқон-1912»да кўрикдан ўтаётган қозоғистонлик футболчи ҳақида

Баҳо:
+ | -

«Қўқон-1912» сафида қозоғистонлик Александр Киров кўрикдан ўтмоқда. Ушбу футболчи ҳақида қисқача маълумот беришга қарор қилдик.

Таржимаи ҳол
Ушбу футболчи 1984 йилнинг 4 сентябрь санасида туғилган. Футболчилик фаолиятини 2002 йилда Олма-Отанинг ЦСКА-Жигер жамоасида бошлаган. Премьер лигада дебют учрашувини ўтказишдан олдин футболчи «Каспий» (Актау) ва «Карасай-Сарбаздари» клубларида ўйнашга улгурди. Шундан кейин Қозоғистоннинг етакчи жамоалари: «Восток», «Олма-Ота», «Актобе», «Атирау», «Локомотив» таркибида майдонга тушди.

2011 йилнинг ёзида “Локомотив” клубининг номи “Астана”га ўзгартирилгач, Киров ижара асосида Қараганданинг “Шахтёр” клубига ўтади ва у ерда мамлакат чемпионлигини қўлга киритади. Шундан кейин жамоа футболчининг трансферини тўлиқ сотиб олади. “Шахтёр” билан эришилган иккинчи чемпионликдан кейин Александр яна жамоасини алмаштиришга қарор қилади. Айтганча, ўша йилларда “Шахтёр”нинг ўзбекистонлик футбол мухлисларига яхши таниш бўлган Виктор Кумиков бошқарган. Айнан икки чемпионлик унинг даврига тўғри келади.

Кировнинг Қозоғистон терма жамоасидаги дебют учрашуви 2008 йил 11 октябрь куни Англия терма жамоасига қарши ўйинга тўғри келади. Ўша баҳсда ҳимоячи майдонда 85 дақиқа ҳаракат қилган.
Айни дамда ҳам Александр жамоасининг асосий ҳимоячиларидан бири саналади.

Маълумот учун:
Александр Сергеевич Киров
Туғилган сана: 1984 йил 4 сентябрь
Қозоғистон фуқароси
Бўйи: 188 см
Вазни: 81 кг.
Амплуаси: Чап қанот ҳимоячиси

Ўйнаган жамоалари
2002 ЦСКА-Жигер 20 (?)
2003 Каспий (Актау) 18 (2)
2004 Карасай-Сарбаздари 24 (3)
2005 Восток 21 (0)
2006 - 2008 Олма - Ота 78 (1)
2009 Актобе 6 (0)
2009 Атирау 11 (2)
2010 - 2011 Локомотив (Астана) 39 (3)
2011 - Шахтёр (Қараганда) 13 (0)
2012 - Шахтёр (Қараганда) 22 (0)
2013 - 2014 Астана 15 (0)
2014 - Шахтёр (Қараганда) 14 (0)

Қозоғистон терма жамоаси сафида 29 та ўйин ўтказган

Эришган ютуқлари:
«Олма-Ота»
Қозоғистон кубоги соҳиби (1): 2006
Қозоғистон кубоги финалчиси: 2008
«Актобе»
МДҲ кубоги финалчиси: 2009
«Атирау»
Қозоғистон кубоги соҳиби (1): 2009
«Локомотив» / «Астана»
Қозоғистон чемпионати кумуш медали соҳиби: 2013
Қозоғистон кубоги соҳиби (1): 2010
Қозоғистон суперкубоги соҳиби (1): 2011
«Шахтёр» (Қараганда)
Қозоғистон чемпиони (2): 2011, 2012

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 14:07, 18.07.2015.
Ўқилди: 4840 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.