Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон - Пахтакор
02/06 19:30 Насаф - Локомотив
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Гейнрих ҳали иш беради

Баҳо:
+ | -

Самвел Бабаян «Ордабаси»да ўйнаётган Александр Гейнрихга яна имконият беришини эшитиб, тўғриси, жуда хурсанд бўлдим. Чунки унинг ҳали кўп нарсаларга қодирлигига ишонаман. Сашанинг индивидуал маҳорати айниқса, араб жамоаларига қарши ўйинларда қўл келиши мумкин. Миллий термамизнинг навбатдаги рақиби эса айнан араб жамоаси - Яман. Умуман, футболда тажриба ниҳоят муҳим эканлигини таъкидлаш шарт эмас. Ўйлайманки, Гейнрих улкан тажриба соҳиби сифатида Бабаян ишончини оқлайди. Ўзи уни терма жамоадан анча эрта чиқариб юборгандик. Яна бир томони, айни пайт футболимизда моҳир ҳужумчилар танқислиги сезил­япти. Бундай ҳолатда Саша барчага намуна бўлиши мумкин. Майли, у тўлиқ 90 дақиқа ўйнамасин, балки ярим бўлим фаол ҳаракатланиб, Игорь Сергеев ва бошқа ёш амплуадошларига нималарнидир ўргатсин. Демоқчиманки, ўзи гол уриши шарт эмас. Муҳими, голеадорликнинг нозик жиҳатларини ёшларимизга ўтказсин. Шунинг ўзи мислсиз фойда ҳисобланади. Хуллас, шахсан мен Бабаяннинг бу борадаги қарорига тўлиқ қўшиламан ва Гейнрихга келгуси баҳсларда фақат омад тилайман.

Соҳиб Караматов, Тошкент вилояти.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 18:38, 18.07.2015.
Ўқилди: 6907 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.