Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Шаҳзодбек Нурматов: «Келишилган ўйинлар – бўлиши мумкин»

Баҳо:
+ | -

Бекободнинг «Металлург» клуби олий лиганинг барча жамоалари сингари иккинчи даврага пуҳта тайёргарликни олиб бормоқда. Рустам Мирсодиқов шогирдлари таътилга чиқиб кетиш олдидан сўнгги ўйинни Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасида ўтказишди. Жамоа ҳар икки ўйинда ҳам «Локомотив»га бир хил-0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Биз Тошкентда бўлиб ўтган жавоб учрашувидан сўнг «Металлург» ҳужумчиси Шаҳзодбек Нурматовдан интервью олдик.

- Мазкур ўйиннинг қийин кечишини аввалдан билардик, - дея сўз бошлади истеъдодли ҳужумчи. - Гарчи ўз майдонимизда ўтган илк учрашувда мағлубиятга учраган бўлсакда, биргина гол билан вазиятни ўнглашимиз мумкин эди. Шуни инобатга олган ҳолда учрашувга жиддий тарзда ҳозирлик кўрдик. Биринчи бўлимда ўйинимиз умуман қовушмади. Режалаштирган ишларимиз амалга ошмади. Тайинли ҳужум ҳам ташкил эта олмадик. Ўйинга тезда киришиб кета олмаганимиз яхши бўлмади. Танаффус чоғида мураббийларимиз тегишли кўрсатмаларни беришди. Бунинг натижасида иккинчи бўлимда ўйинимизда жонланиш кузатилди. Лекин бу ҳам бизга ёрдам бермади. Тан олиш керак, «Локомотив» кучли жамоа. Футболчилари индивидуал жиҳатдан биздан кучли. Бугун фақат кучли иштиёқ ва жамоавий ўйин эвазига рақибни мағлуб этишимиз мумкин эди. Аммо, ўтказиб юборилган тезкор гол бизга салбий таъсир қилди. Афсус, кубокдаги иштирокимизни чорак финалда якунладик. Ярим финалга олдиндан тахмин қилинган жамоалар чиқиши яна бир бор ойдинлашди.

- Рустам Мирсодиқов ҳам «Айнан биринчи бўлимда шогирдларимни таний олмадим», деди...

- Ҳа, бу фикрга қўшилмасдан иложи йўқ. Ҳимоядаги қўпол хато эвазига аламли гол ўтказиб юбордик. Бекободдаги дастлабки учрашувда ҳам шунга ўхшаш вазиятда ўз дарвозамиздан тўп олиб чиққандик. Ўшанда бугунгидан фарқли равишда бизда голга тортадиган хавфли вазиятлар кўпроқ бўлган эди.

- Биринчи даврадан қандай таассуротлар қолди?

- Давра ўрталарида бироз ўйинимиз қовушмади. Қаршида «Насаф»ни мағлубиятга учратганимиздан сўнг эса ўзимизга бўлган ишонч яна ҳам ошди. Бунинг натижасида июнь ойини жуда яхши ўтказдик. Иккинчи даврани ҳам мана шу юқори суръатда бошлашга ҳаракат қиламиз.

- Иккинчи даврани балки бошқа жамоа сафида бошларсиз?

- Ҳозирча бу борада тайинли гап айта олмайман. Янгилик бўлиб қолса, бу ҳақда биринчилар қаторида воқиф бўлишингизга ваъда бераман.

- Агар таклиф тушса, уни кўриб чиқишга тайёрмисиз?

- Албатта. Агар кучли клублардан таклиф тушса, жамоа раҳбарияти мени ушлаб турмайди. Шартномамда шундай банд бор. Кучли жамоа таркибида ўйнаш орқали миллий терма жамоага чақирилишим мумкин.

- Сизга «Насаф» клуби қизиқаётгани ҳақида эшитдик. Бу маълумот қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Мен ҳам бу ҳақда эшитдим. Лекин «Насаф»дан ҳеч ким мен билан алоқага чиққани йўқ. Таклиф бўлса, ўйлаб кўраман. Кучлироқ жамоага ўтиш режам йўқ эмас.

- Биринчи давра якунлари бўйича умумий хулосаларингиз қандай?

- Уч тўрт йилдан буён олий лигада ўйнаётган бўлсам, бу йилги чемпионат анча қизиқарли ўтмоқда, деб бемалол айта оламан. Олдиндан мана бу жамоа ғалаба қозонади, деб айтиб бўлмаяпти.

- Келишилган ўйинлар ҳақида кўп гапириляпти. Ўзингиз ҳам шундай вазиятга тушганмисиз?

- Йўқ. Бу нарсадан йироқмиз. Айни футбол ўйнайдиган ёшдаман. Диққатимни бошқа нарсалар билан чалғитмайман. Балки олий лигада келишилган учрашувлар бордир. Бежизга бу ҳақда айтишмайди-ку! Ёш футболчиларга бу хусусда айтилмайди. Бу нарсалардан узоқроқ бўлганимиз ҳам яхши.

- Биринчи даврадан сўнг турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибсизлар. Жорий мавсумда «Металлург» олдига аниқ вазифа қўйилганми?

- Аниқ мақсад йўқ. Лекин ўтган мавсумдан кўра яхшироқ ўйин намойиш этиб, натижани ҳам ижобий томонга ўзгартиришга ҳаракат қиламиз. Биз бекободлик мухлислар учун ўйнаймиз.

- Иккинчи даврадан нималарни кутяпсиз?

- Яна «Локомотив» жамоаси билан ўйнаймиз. Шу учрашув билан иккинчи даврани бошлаймиз. Бўлажак ўйинда кубокдаги мағлубият учун реванш олишга ҳаракат қиламиз.

- Тахминингизча, бу йил Ўзбекистон чемпионлиги қайси жамоага насиб қилади?

- «Пахтакор» ва «Локомотив» жамоа­ларидан бири якунда чемпионлик шохсупасига кўтарилишини тахмин қиляпман.

- Бу икки жамоадан қай бирининг имконияти юқорироқ, деб ўйлайсиз?

- «Пахтакор»га қийин бўлса керак. Самвел Бабаяннинг терма жамоага бош мураббий бўлгани ва бунинг натижасида клубдан кетганлиги «Пахтакор» ўйинига таъсир ўтказиши мумкин.

- Тасаввур қилинг, бир вақтнинг ўзида «Локомотив»дан ҳам, «Пахтакор»дан ҳам таклиф тушди. Қайси жамоа чорловини қабул қилардингиз?

-  «Локомотив» клуби таклифини.

- Нима учун?

- Билмадим. Лекин бу жамоалар қаторига «Насаф» ҳам қўшилса, Қаршига йўл олардим. Агар пойтахтнинг учинчи клубидан ҳам таклиф тушса, «Бунёдкор»ни танлардим (кулади). 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 18:35, 19.07.2015.
Ўқилди: 3997 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.