Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Мураббийлар қандай футболчи бўлишган? Фергюссондан Моуриньогача!

Баҳо:
+ | -

Бугун мураббийлик соҳасида кўплаб ютуқларга эришиб келаётган мураббийларнинг футболчилик фаолиятлари қандай кечган? Мақоламизнинг дастлабки қисмида Англия Премьер лигасида ном қозонган мураббийлардан бошлаймиз.

Алекс Фергюссон (413 ўйин – 215 гол)
Ўйнаган жамоалари:
«Куинз Парк» (31-11), «Сент-Жонсон» (37-19), «Данфермлин» (138-93), «Рейнжерс» (68-36), «Фалкирк» (111-46), «Ейр Юнайтед» (28-10)
Сер Алекс футболчилик фаолиятини ҳам жуда ҳам ажойиб тарзда ўтказган. Фергюссон ҳужумчи амплуасида ҳаракат қилган. У Шотландиянинг 6 та жамоаси сафида 413 учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасини 215 бор аниқ «нишон»га олган. Ҳар қандай ҳужумчи ҳам бундай натижага ҳавас қилиши мумкин. Алекс энг ёрқин онларини «Данферлмлейн», «Рейнжерс» ва «Фалкирк» жамоаларида ўтказган.

Мануел Пелегрини (479 ўйин – 2 гол)
Ўйнаган жамоалари:
«Универсидад де Чили» (451 ўйин – 1гол), Чили т.ж (28-1)
«Манчестер Сити»нинг амалдаги устози Мануел Пелегринни футболчилик фаолияти давомида фақатгина 1 та жамоа сафида ҳаракат қилган. Ҳаётини «Универсидад де Чили»га бағишлаган ҳимоячи, ушбу клуб либосини 451 бора кийиб майдонга чиққан ва 1 бора рақиблари посбонларини хафа қилган. Шунингдек Мануел Чили терма жамоаси либосида 28 ўйинда иштирок этиб, 1 гол киритган.

Арсен Венгер (131 ўйин – 27 гол)
Ўйнаган жамоалари: «Мюлуз» (39-7), «Перро Вобан» (80-20), «Страсбур» (12-0)
«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгернинг футболчилик фаолияти узоқ ҳам, омадли ҳам бўлмади. У Франциянинг 3 та жамоаси сафида ҳаракат қилди. «Страсбург»да эса футболчи сифатида келажагини кўра олмаган Арсен мураббийликка ўтиб кетишни маъқул кўрган ва бу ҳаётидаги энг мухим қарорлардан бири бўлди.

Давид Мойес (535 ўйин – 46 гол)
Ўйнаган жамоалари: «Селтик» (24-0), «Кембридж Ю» (79-1), «Бристол Сити» (83-6), «Шрюбери Таум» (96-11), «Дамфермлин» (105-13), «Гамилтон» (5-0), «Престон» (143-15)
Фергюссоннинг ўхшамай қолган вориси Мойес ҳам бинойидек тўп сурган. У Британиянинг 7 та жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Ярим ҳимоячи амплуасида тўп сурган Девид «Данфермлин» ва «Престон» жамоаларида 100 тадан ортиқ учрашувларда майдонга тушган. Умумий голлари сони эса 46 тани ташкил қилади.

Жозе Моуриньо (94 ўйин – 13 гол)
Ўйнаган жамоалари: «Риу Аве» (16-2), «Белененсиш» (16-2), «Сезимбра» (35-1), «Комерсиу» (27-8)
Жозе Моуриньо мураббийликда даҳога айланган бўлса, футболчилик фаолияти давомида айтарли ютуққа эришмаган. У португалиянинг 4 та жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Бироқ футболчилик даврида ўтказган ўйинлари сони ҳатто 100 тага ҳам етмайди.

Юсупов Фурқат

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:36, 20.07.2015.
Ўқилди: 4177 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.