18 июль куни "Барселона" президентлигига қайтадан сайланган Хосеп Мария Бартомеу жамоанинг собиқ ўйинчилари Карлос Пуйоль ҳамда Эрик Абидални ишга таклиф этишни режалаштирган. Бу ҳақда Sport.es нашрида ёзилган.
Қайд этиш жоизки, Бартомеу аввалги президентлиги даврида ҳам Абидалга 2 марта шу ҳақида таклиф жўнатган, лекин собиқ футболчи томонидан рад этилганди. Яқин кунларда президент Абидал билан шу масалани муҳокама қилиш учун учрашмоқчи.
Пуйоль эса муқаддам жамоада собиқ спорт директори Андони Субисареттанинг ёрдамчиси сифатида ишлаган, жорий йилнинг бошида Субисаретта ишдан бўшатилгач, у ҳам истеъфо берганди. Пуйоль жамоага қайтишга қарши эмаслигини билдирган