Англия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Дэвид Жеймс "Арсенал" клубининг Петр Чехни сотиб олгани хусусида фикр билдирди.
"Чех - бу яхши дарвозабон, аммо у энг яхши ўйинларини кўрсатмаяпти. 33 ёшда аввлги формасига қайтиши қийин.
Улар Чехни эмас, кўп клублар қизиққан Беговични сотиб олишлари керак эди. У АПЛнинг энг яхши посбонларидан бири. У ёш. Тибо Куртуани ҳисобга олганда, "Челси"да иккита яхши дарвозабон бор, бу 15 йилга етади.
Мен "Арсенал" мухлиси бўлганимда, Беговичнинг сотиб олинишидан кўпроқ хурсанд бўлар эдим" - дейди Жеймс.
Эслатиб ўтамиз, Петр Чех "Челси"дан 10 миллион фунт эвазига "Арсенал"га ўтди, Асмир Бегович эса "Сток Сити"дан "Челси"га ўтди.