Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

"Депортиво" ҳақоратли твити учун Хулио Рейнинг трансферини бекор қилди

Баҳо:
+ | -

"Фабрила" жамоаси футболчиси Хулио Рейнинг "Депортиво" жамоасига ўтиши борасидаги ҳаракатлар тўхтатилди.

"Депортиво" жамоасининг расмий сайтида маълум қилинишича, галисияликлар футболчини сотиб олгани ҳақида ўтган якшанба куни эълон қилганди, бироқ кутилмаганда келишувдан воз кечилди. Маълум бўлишича, Рей 2012 йили ўз твиттерида "Депортиво" ва унинг мухлислари шаънига ҳақоратли хабар қолдирган — ҳозирда бу хабар ўчириб ташланган.

"Клуб Хулио Рейнинг ижтимоий тармоқларида бир неча йил аввал қолдирилган хабарларни текшириб чиқиб, ўйинчи билан шартнома имзоламасликка қарор қилди", - дейилади "Депортиво" баёнотида.

"Депортиво" либосини ўзини ҳақиқий спортчи сифатида кўрсата олган, рақибларини ҳурмат қиладиган, жамоа, унинг ранглари, рамзи ва қадриятларига содиқ бўла оладиган инсонгина кийишга ҳақли", - дея қўшимча қилинади клуб баёнотида.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 18:02, 21.07.2015.
Ўқилди: 2009 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.