"Қайрат" яримҳимоячиси Анатолий Тимошчук ўзининг қозоқ клубига ўтиши сабабларини маълум қилди.
"Фаолиятимни давом эттириш учун вариантлар кўп эди. Бир ўртоғим "Қайрат" президенти мен билан гаплашмоқчи эканини айтиб қолди. Биз у билан қўнғироқлашдик. У шундай деди: "Нима учун мен сенга ҳаммасини телефонда тушунтиришим керак. Самолётга ўтир".
Хоҳиш-истак бор, ҳеч қандай катта ўзгаришлар содир бўлгани йўқ. Илҳомланиш бор, база, болалар академияси бор, мухлислар стадионга келишади, жамоа ўсмоқчи, бунинг устига еврокубокларда ўйнайди. 4-5 кун ўйлаб, "Қайрат"га ўтишга қарор қилдим", - дейди украиналик футболчи.