“Рома” “Арсенал” ҳамда Польша терма жамоаси дарвозабони Войцех Шчесни билан шартнома имзолаши мумкин, деб ёзмоқда “СЭ” Il Tempo маълумотига таяниб.
Римликларга янги посбон керак сабаб Морган Де Санктис келаси ёзда фаолиятини якунламоқчи.
“Бўрилар” Сальваторе Сиригу ва Серхио Ромеро хизматларига ҳам бефарқ эмаслар. “Рома” Шчесни билан шахсий шартномани келишиб улгурган ва трансфер бўйича “Арсенал” жавобини кутаяпти.
2014/15-йилги мавсумда польшалик футболчи “тўпчилар” сафида 29 ўйин ўтказган ва уларда 31 та гол ўтказиб юборганди.