“Тоттенхэм” “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Хавьер Эрнандес хизматларига қизиқиш билдиришда давом этаяпти, деб ёзмоқда The Sun га асосланиб “СЭ”.
Лондон клуби Мексика терма жамоаси 27 ёшли форварди учун 8 миллион фунтдан воз кечишга тайёр турибди.
Якунига етган 2014/15-йилги мавсумни Эрнандес ижара асосида “Реал”да ўтказган ва Мадрид клуби таркибида барча мусобақларда 33 ўйин (9 гол, 4 натижали узатма) ўтказганди.