“Ювентус” ҳужумчиси Фернандо Льоренте “Манчестер Юнайтед” қизиқишлари доирасига кириб қолди, деб хабар бермоқда Daily Mirror маълумотига таяниб “СЭ”.
Хабарга кўра, манкунианликлар испаниялик форвард бўйича таклиф билдиришмади, аммо унинг тарофидаги вазиятни диққат билан кузатишаяпти.
Аввал ОАВда Льоренте хизматларига кўплаб жамоалар, хусусан, “Монако”, “Порту”, “Ливерпуль”, “Тоттенхэм”, “Вест Хэм”, “Реал” ва “Барселона” қизиқаётгани ҳақида миш-мишлар тарқатилганди.
Якунланган мавсумда Льоренте Турин шаҳри жамоаси сафида барча мусобақаларда 45 учрашув ўтказган ва 9 гол (1 натижали узатма) киритганди.