"Манчестер Юнайтед" "Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос трансфери бўйича ҳаракатларини давом эттирмоқда.
El Pais нашрида маълум қилинишича, манчестерликлар "Реал" жамоасига Рамос учун яна бир марта 60 млн евролик таклиф жўнатишган. Таъкидлаш жоизки, Рамос "Реал"ни тарк этишни истамоқда.
Агар мадридликлар бу таклифни қабул қилишса, жамоалар Де Хеа борасидаги музокараларга киришишлари мумкин.
Баъзи хабарларда эса "Реал" бироз олдинроқ "Эспаньол"дан Кико Касильяни харид қилгани туфайли Де Хеанинг трансфери масаласини кейинги ёзга қолдириши ҳам мумкин.
Қайд этиш жоизки, Де Хеанинг "МЮ" билан шартномаси кейинги йил ёзида якунланади ва у ўшанда эркин агент мақомида "Реал"га келиши мумкин. Айни вақтда эса "МЮ" ушбу дарвозабони учун 40 млн евролик нарх белгилаб қўйган.