Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

"Барселона" ва "Лос-Анжелес Гэлэкси" учрашуви АҚШда томошабин кўп келиши бўйича рекорд ўрнатди

Баҳо:
+ | -

22 июль куни "Халқаро чемпионлар" кубоги турнири доирасида ўтказилган "Лос-Анжелес Гэлэкси" ва "Барселона" жамоалари учрашувини кўриш учун 92 минг 226 мухлис ташриф буюрди.

Ассошейтед Пресс нашрининг маълум қилишича, АҚШ футболи тарихида ҳали ҳеч қайси ўйинга бу миқдордаги кўп томошабин келмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Калифорния штатидаги Пасаден шаҳрида ўтказилган ушбу учрашув каталонияликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Қайд этиш жоизки, "Барселона" АҚШ сафарига ўзининг асосий футболчилари бўлмиш Месси, Неймар, Маскерано, Дани Алвес ва Клаудио Бравони олиб келмаган. Бу футболчиларга ўтган ойда ўтказилган Копа Америка турниридаги иштироки туфайли дам берилган.

"Лос-Анжелес Гэлэкси" билан ўйин "Барселона"нинг АҚШ сафаридаги илк ўйини бўлди. Жамоа 25 июль куни "Манчестер Юнайтед", 29 июль куни "Челси" ва 2 август куни "ПСЖ" жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади.

"Барселона"нинг Ла-лига янги мавсумидаги ўйини 23 август куни "Атлетик"ка қарши ўтказилади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 15:16, 22.07.2015.
Ўқилди: 6128 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.