“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду жорий йилнинг августидаёқ “Манчестер Юнайтед”га қайтиши мумкин. Бу ҳақида eurosport.ru Metro нашрига таяниб хабар бермоқда.
Бир неча кун аввал Криш жамоа янги устози Рафа Бенитеснинг юкламаларидан норози бўлиб машғулотни эрта тарк этганди. Кеча эса футболчи “Реал”нинг икки бўлинган ҳолда ўйин ўтказганида унинг голини ўйиндан ташқари ҳолат деб баҳолашгани учун норозилигини очиқчасига билдирди.
Инглиз матбуотида ёзилишича, "қизил иблислар" бош мураббий Луи ван Гал тайёрлаб қўйган 95 миллионлик сюрприз айнан Роналду бўлиши мумкин.