"Ливерпуль" мураббийлар штаби ва раҳбарияти "Барселона" ҳужумчиси Педро Родригес билан қизиқмоқда, дея хабар беради El Mundo Deportivo.
Манбада келтирилишича, ливерпулликлар Испания термаси футболчиси учун "Манчестер Юнайтед" билан курашга тайёрлар. "Ливерпуль" яқинда яримҳимоячиси Раҳим Стерлингни "Мансити"га 69 млн еврога сотган ва маблағдан муаммоси йўқ.
Педронинг трансфери 30 миллион евро туради. Аввлроқ Педро билан "МЮ" ўртасидаги музокаралар олға силжиётгани ҳақида хабар тарқалган эди.