«Бавария» бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге баёнот бериб, жамоа ҳужумчиси Томас Мюллерни «Манчестер Юнайтед»га сотмоқчи эмаслигини таъкидлади.
Аввалроқ англияликлар 25 ёшли немис футболчиси учун 100 миллион евро, ўйинчининг ўзига эса 265 минг фунт ҳафталик маош тўлашга тайёр экани ҳақида тайёр экани ҳақида маълумот тарқатилганди.
«Мюллер сотилмайди. Шундай ўйинчилар борки, уларнинг баҳоси бўлмайди. Ундан ажралиш аҳмоқлик бўларди», — дейди Румменигге.