"Манчестер Юнайтед" клуби "ПСЖ"нинг Анхель Ди Мариянинг трансфери юзасидан белдирган таклифига рози бўлди, дея хабар беради France Football.
Парижликлар аргентиналик ярим ҳимоячи учун 45 миллион фунт тўлашади. Шунингдек, трансфер шартномасида футболчи муваффақиятли иштирок этса, қўшимча бонуслар ҳам кўзда тутилади. Футболчининг ўзи билан эса 5 йиллик шартнома имзоланади ва Ди Мария ҳафтасига 134 минг фунт маош олади.
Эслатиб ўтамиз, Ди Мария 2014 йилда "Манчестер Юнайтед"га ўтганди. Ўшанда унинг трансфери 59,7 миллион фунтни ташкил қилганди ва бу сумма Англия жамоалари учун рекорд натижа бўлганди.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда "қизил иблислар" сафида 32та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган ва 10та голга ассистентлик қилган.