Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

“Барселона”: 2014/15 мавсум якунлари

Баҳо:
+ | -

2014/15 йилги мавсумда Каталониянинг “Барселона” жамоаси Испания чемпионати, кубоги ва Европа Чемпионлар лигасида зафар қучиб “требл” қайд этди. Биз Каталоияликларнинг ўтган мавсум якунларини статистик натижалар орқали таҳлил қилдик.

Трансферлар
“Барса” ўтган мавсум ёзда ўз сафига 7 нафар футболчини 165 млн.евро эвазига қўшиб олди. Улар орасида энг қиммати бу – уругвайлик Луис Суарес эди. Каталоияликлар “Ливерпуль” ҳужумчисини 81 млн.евро эвазига харид қилишди. Умуман олганда Тер Штеген (12 млн.евро), Браво (12 млн.евро), Ракитич (18 млн.евро), Матё (20 млн. евро) ўзларига сарфланган пулларни оқлашди. Вермален (18 млн.евро) ва Дуглас (4 млн.евро) трансфери эса ўзини оқламади.

Таркиб
Дарвозабонлар:

1. Клаудио Браво (37 ўйин (-19 гол))
2. Тер Штеген (21 ўйин (-16 гол))
3. Хорди Масип (2 ўйин (-3 гол))
“Барселона” мавсум давомида 3 нафар дарвозабоннинг хизматларидан фойдаланади. Браво Чемпионатда, тер Штеген кубок ва Чемпионлар лигасида каталонияликлар дарвозасини қўриқлаган бўлишса, Масип чемпионат ва кубокда биттадан ўйинда майдонга тушди. “Барса”нинг “требл”ида Браво ва тер Штеген тенг хизмат қилишди.

Ҳимоячилар
1. Хавер Маскерано (47-0)
2. Дани Алвес (46-0)
3. Херард Пике (44 – 7)
4. Хорди Алба (44-2)
5. Жереми Матё (41-3)
6. Адриано Коррея (26-2)
7. Марк Бартра (25-1)
8. Мартин Мантойя (13-0)
9. Дуглас (5-0)
10. Томас Вермален (1-0)
11. Эдгар Ие (1-0)
Луис Энрике мавсум давомида 11 нафар ҳимоячининг хизматларидан фойдаланди. Улар орасида Маскерано энг кўп ўйин ўтказган. Умуман олганда “Барса” асосан 5 ҳимоячидан мунтазам равишда фойдаланди. Пике орқа чизиқ вакиллари орасида яққол тўпурарлик қилди. У рақиблар посбонларини 7 марта ранжитишга муваффақ бўлди. 18 млн.га харид қилинган Вермален эса атиги 1 та ўйинда иштирок этди.

Ярим ҳимоячилар
1. Иван Ракитич (51-8)
2. Серхио Бускетс (47-1)
3. Хави (43-2)
4. Андрес Инеста (42-3)
5. Рафиня (36-2)
6. Серхио Роберто (18-2)
7. Серхи Сампер (4-0)
8. Алан Халилович (1-0)
9. Жерар Гумбау (1-0)
Каталонияликлар ярим ҳимоясида асосан 5 нафар футболчи ҳаракат қилишди. “Севилья”дан харид қилинган Ракитич улар орасида яққол етакчи бўлди. Хорватиялик мавсум мобайнида 51 та ўйин ўтказиб 8 та голга муаллифлик қилди. Энрике Халилович ва Гулбау сингари футболчиларга ҳам “Барса” сафида дебют қилиш имкониятини яратиб берди.

Ҳужумчилар
1. Лионель Месси (57-58)
2. Неймар (51-39)
3. Педро (50-11)
4. Луис Суарес (43-25)
5. Мунир Эл_Хаддади (15-1)
6. Сандро Рамирес (11-4)
7. Адама Траоре (2-1)
Ушбу мавсумда “Барселона”нинг 7 нафар ҳужумчиси ўз ҳисобларига умумий ҳисобда 138 та гол ёздириб қўйишди. Уларнинг 122 таси МСН "трио"сига тегишли бўлди. Одатдагидек Месси энг кўп голни ўз ҳисобига йодириб қўйди. Энрике асосан 4 нафар ҳужумчи хизматларидан фойдаланди. Вақти вақти билан эса Мунир, Сандро ва Траоре сингари ҳужумчиларни ҳам майдонга тушириб турди.

Мавсум тўпурарлари
1. Месси – 58
2. Неймар – 39
3. Суарес – 25
4. Педро – 11
5. Ракитич – 8

Ассистентлар
1. Месси – 27
2. Суарес – 21
3. Алвес – 12
4. Педро – 9
5. Ракитич – 9
6. Хави – 9
“Барселона”нинг мавсумдаги 175 та голини 18 та футболчи киритган. Энг кўп гол урганлар ҳақида юқорида тўхталиб ўтган эдик. Клубнинг 19 нафар футболчиси эса голларга ҳаммуаллифлик қилишган. Месси мавсумнинг энг яхши ассистентига айланди. У жамоадошларининг 27 та гол уришига кўмаклашган. Мавсум бошини ўтказиб юборган Суарес эса иккинчи ўринни эгаллади. Энг қизиғи ҳимоячи бўлишига қарамасдан Дани Алвес учинчи поғонадан жой олди.

“Хет-трик”лар
“Барселона” футболчилари мавсум давомида 9 марта “хет-трик” қайд этишди. Месси 6 марта бир ўйинда учта гол урган бўлса, Неймар, Педро ва Суарес бу ишни бир мартадан амалга оширишди.

“Пенальти”лар
Каталонияликлар мавсум давомида 12 та пенальти тепишди ва уларнинг 8 тасидан унумли фойдаланишди. Месси 9 марта 11 метрлик “нуқта” олдига келиб 6 бора гол урган бўлса, 3 марта ноаниқликка йўл қўйган. Шунингдек Неймар 2 пенальтидан битта, Педро эса бир пенальтидан битта гол урган.

Карточкалар
“Барса” футболчилари мавсум мобайнида 96 марта сариқ, 2 бора иккинчи сариқ ва 2 марта қизил карточка билан “сийланишган”. Энг қўпол футболчи Дани Алвес бўлди. У 14 марта огоҳлантирилган ва бир бора майдондан четлатилган. Ундан кейинги ўринларни Маскерано (11 сариқ +1 қизил) ва Пике (10 сариқ) эгаллашди.

Тактик схема
“Барселона” ўтказилган 60 ўйиннинг 59 тасида 4-3-3 схемаси бўйича майдонга тушган. Фақатгина Чемпионлар лигасининг 6-турида тактика 3-4-3 га ўзгарган.

Статистика
Ўйинлар сони: 60
Ғалаба: 50
Дуранг: 4
Мағлубият: 6
Урилган голлар: 175
Ўтказилган голлар: 38
“Қуруқ” ўйинлар сони: 33
Йирик ғалаба: “Кордоба” (8:0)
Йирик мағлубият: “Реал Мадрид” (1:3)

Фурқат Юсупов
Манба:
Furkat.uz:

Киритилди: 10:56, 24.07.2015.
Ўқилди: 4284 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.