“ПСЖ” раҳбарияти швециялик ҳужумчи Ибрагимович клубни тарк этиши мумкинлигидан хабардор бўлиб, унинг ўрнини боса оладиган ҳужумчи излашга тушди. Ҳозирда ПСЖ асосий эътиборни ўтган мавсум Франция чемпионати тўпурари, “Лион” ҳужумичиси Александр Ляказеттга қаратмоқда.
Ляказеттнинг ўзи “Лион”ни тарк этиш нияти йўқлигини айтиб ўтган. “Парижликлар” ўз навбатида клуб ва футболчининг ўзига катта миқдорда пул таклиф қилмоқда. Ҳозирча Франция чемпиони 24 ёшли ҳужумчининг трансферини 38 миллион еврога баҳоламоқда.