Sport Mediaset нашрининг хабар қилишича, Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси “Тоттенхэм” ҳужумичиси Роберто Сольдадога катта қизиқиш билдирмоқда.
“Кора-сариқлар” янги бош мураббийи Томас Тухель испаниялик футболчини “Севилья”га сотиб юборилган Чиро Иммобиле ўринбосари сифатида кўрмоқда.
“Боруссия” футболчи учун 12 миллион евро тўлашга тайёр.