Турин клуби “Челси” ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадони А Серияга қайтаришни мақсад қилган.
Football.ua нинг Tuttosport га асосланиб ёзишича, “Ювентус” Куадрадони ижарага олмоқчи ва ижара муддати тугагач харидни амалга оширишга уриниб кўради.
Бироқ “Челси” бу таклифга рози эмас, сабаби “кўклар” футболчини сотишни исташаяпти.
Эслатиб ўтамиз, колумбиялик футболчи “Стэмфорд Бриж”га шу йили қишда “Фиорентина”дан кўчиб ўтганди. “Челси” сафида 27 ёшли футболчи 14 ўйин ўтказиб, уларда битта голли пасга муаллифлик қилганди.