Emirates cup мусобақасининг иккинчи кунида мусобақа мезбони “Арсенал” клуби “Вольсфург” билан учрашув ўтказди. Тео Улкотт иккинчи бўлим бошида киритган ягона тўп “тўпчилар”га ғалаба келтирди.
Яна бир учрашувда мусобақа биринчи кунида ғалабага эришган “Вильярреал” бу сафар “Лион”ни ҳам мағлуб этишни уддалади.
Айни дамда мусобақанинг ўзига хос очко ҳисоблаш тизимгига кўра, "Арсенал"да 2та ўйиндан кейин 13 очко жамғарди ва биринчи ўринни эгаллади. (2та ғалаба учун 6 очко ва ҳар бир гол учун биттадан очко). Биринчи турда жамоа "Лион"ни 6:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Иккинчи ўриндаги "Вильярреал"да эса 10 очко бор (2та ғалаба учун 6 очко ва "Вольфсбург" ва "Лион" жамоалари дарвозаларига киритилган 4та тўп учун 4 очко).
Қайд этиш жоизки, бироз олдинроқ Сингапурда ўтказилган ўртоқлик мақомидаги турнирда ҳам "Арсенал" ғалаба қозонганди. Жамоага янги қўшилган Петр Чех Осиёдаги турнир ва Emirates cup финалида майдонга тушиб, 2 ўйиндаги иштироки учун 2та кубокка эга бўлди.
Emirates cup.
АРСЕНАЛ – ВОЛЬФСБУРГ 1:0 (0:0)
Гол: 1:0 – Тео Уолкотт 50.
ВИЛЬЯРРЕАЛ – ЛИОН ( 2:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – Сориано 31, 2:0 – Баптистао 54.