Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Ўзбекистон терма жамоасининг 6 та ажойиб ғалабаcи

Баҳо:
+ | -

Биз Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бошқа қитъа вакиллари устидан қозонган 6 та ажойиб ғалабалари ҳақида сўз юритишни жоиз деб топдик.

1. Ўзбекистон – Озарбайжон 5:1 (1999-йил)
Голлар: Илҳом Шарипов (6 пен), Максим Шацких (25, 39, 58), Владимир Баранов (83) – Заур Таги Заде (47)

Терма жамоамиз бошқа қитъа вакиллари устидан эришган илк ғалабасини 1999-йилда Самарқандда кечган ўртоқлик ўйинида тантана қилган. Маҳмуд Рахмимов мураббийлигидаги миллий термамиз шу куни европаликларни янчиб ташлаган эди. Илҳом Шарипов дастлабки дақиқалардаёқ пеналтидан унумли фойдаланиб ҳисобни очади. Термамизда дебют ўйинини ўтказган Максим Шацких эса шу куни «хет-трик»ка эришган эди. Ўйин охирларида Баранов ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўяди. Озарбайжонликлар таркибида 5 та голга Заур Таги Заде битта голи билан жавоб қайтаради холос. Дарвоқе ўша куни «Динамо» стадионида ўйинни 10 минг нафар ишқибоз томоша қилган.

2. Ўзбекистон – Озарбайжон 2:1 (2001-йил)
Голлар: Умид Исоқов (44, 73) – Видади Рзаев (52 пен)

Вакилларимиз ўзга қитъа вакиллари устидан қозонган иккинчи ғалабаси ҳам Озарбайжонга қарши ўйинга тўғри келди. Варна шаҳрида кечган ўртоқлик ўйинида Владимир Салков мураббийлигидаги термамиз кичик ҳисобда муваффақият қозонади. Умид Исоқов томонидан урилган иккита голга, Видади Рзаев пеналтидан урган голи билан жавоб қайтаради. Терма жамоамиз Озарларга қарши шундан кейинги 7 та ўйинда ғалаба нималигини билмай келаяпти.

3. Ўзбекистон – Беларус 2:0 (2001-йил)
Голлар: Илҳом Шарипов (2 пен), Баҳром Хайдаров (44)

Озарбайжон устидан қозонилган ғалабадан 2 кун ўтгач, терма жамоамиз Беларус термасини ҳам таслим қилди. Мазкур беллашув ҳам Варна шарида ўтказилди. Ўйиннинг 2 дақиқасидаёқ Шарипов пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳамюртларимизни олдинга олиб чиққан эди. Биринчи бўлим оҳирларида Ҳайдаровнинг урган голи жамоамизга ғалабани тақдим этди. Ўша ўйинда ҳам вакилларимиз Россиялик мутахассис Салков билан муваффақиятга эришганди.

4. Ўзбекистон – Босния ва Герцеговина 2:1 (2001-йил)
Голлар: Леонид Кошелев (84), Бахтиёр Хамидуллаев (119 олтин гол) – 90+1 Велимир Браснич

Терма жамоамиз 2001-йилда учинчи марта Европа термалари устидан ғалаба қозонди. Салков шогирдлари бу сафар Мердека кубогининг финалида Босния ва Герцеговина термасини таслим қилишди. Ҳаммаси ўйин тугашига 10 дақиқа қолган пайтдан бошланди. Кошелевнинг ажойиб зарбасидан сўнг вакилларимиз ҳисобни очишди. Ҳакам томондан қўшиб берилган дақиқаларда Браснич мувозанатни тиклаб, ўйин қўшимча дақиқаларда давом этишини таъминлади. Экстра-тайм тугашига 1 дақиқа қолганида Бахтиёр Хамидуллаев олин гол киритиб, термамизга халқаро турнирда ғолибликни қўлга киритиши учун ёрдам берди. Малайзияда кечган ҳал қилувчи ўйинни 40 минг нафар томошабин кузатганини ҳам алоҳида эътироф этиб ўтмоқ жоиз.

5. Латвия – Ўзбекистон 0:3 (2003-йил)
Голлар: Андрей Акопянц (41), Анвар Солиев (79), Александр Гейнрих (86)

Ўзбекистон терма жамоасининг сафарда қўлга киритган энг ёрқин ғалабаси. 2003-йилда термамиз Равшан Ҳайдаров мураббийлигида Латвияда ўртоқлик ўйинини ўтказди. Ригадаги «Сконто» стадионига ташриф буюрган 4 минг нафар ишқибоз, ҳамюртларимизнинг ажойиб ғалабасига гувоҳ бўлишади. Акопянц, Солиев ва Гейнрих томонидан урилган голларга мезбонлар бирорта ҳам гол билан жавоб қайтара олишмади. Ўша ўйинда Солиев ва Гейнрихлар захирадан майдонга тушиб, ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишганлиги таҳсинга лойиқ жиҳатдир.

6. Ўзбекистон – Янги Зеландия 3:1 (2014-йил)
Голлар: Аҳмедов (41, 57), Жепаров (78) – Броке (86)

Терма жамоамиз 11 йиллик танаффусдан сўнг яна ўзга қитъа вакиллари устидан ғалабага эришишди. Бу Европа ва Осиёдан бўлмаган қитъа термаси устидан қозонилган дастлабки ютуқдир. Умуман олганда Океания қитъаси вакиллари билан ўтказилган илк тўқнашув, ҳамюртларимиз учун омадли келди. Одил Аҳмедовнинг бир-биридан чиройли 2 та, Жепаровнинг эса 1 та голига, Зеландияликлардан Броке ягона голи билан жавоб қайтарди. Ушбу ғалаба Қосимов мураббийлигидаги термамизнинг ўртоқлик ўйинларидаги энг ажойибидир.

Юсупов Фурқат
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 18:50, 27.07.2015.
Ўқилди: 9418 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6587]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3091]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3030]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2188]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1995]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1913]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1800]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1707]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1582]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1549]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик