“Манчестер Юнайтед” “Барселона” билан испаниялик ҳужумчи Педро Родригес трансфери бўйича музокараларни давом эттираяпти, деб хабар бермоқда Marca га таяниб Championat.com.
Хабарга кўра, Англия гранди Испания терма жамоаси футболчиси учун 32 млн евродан кўп маблағ тўламоқчи эмас. Бу дегани Педро учун товон пули 30 миллионни ташкил қилади, қўшимча 2 миллион эса форварднинг “МЮ” сафидаги ўйинларда муваффақиятли иштироки учун тўланади.
Аввал каталонияликлар устози Луис Энрике ҳамда клуб раҳбариятининг Педрони қўйиб юбормоқчи эканликлари хабар қилинганди. Бу “Барселона”нинг ФИФА томонидан молиявий фэйр-плейга амалга қилмагани сабабли қўйилган жазо сабаб янги харид қилинган футболчилар 2016-йил 1-январигача майдонга туша олмасликлари билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Ўз навбатида Педро кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истаяпти.