“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Хуан Мата гол киритишни ёқтиришини ва бир мавсум учун камида 10 та тўп киритишни ўз олдига мақсад қилиб қўйишини айтиб ўтди. Ўтган мавсумда испаниялик футболчи АПЛнинг 33 учрашувида 9 та гол киритганди.
“Жамоамизни Робин ван Перси ва Радамель Фалькао тарк этгани сермаҳсулликка салбий таъсир кўрсатадими? Ҳар доим гол киритишга интилганман ва бу ишни яхши уддалайман. Болалигимда ҳужумчи ўрнида ҳаракат қилганман ва ўйнаган барча жамоаларимда киритилган голлар бўйича кўрсаткичим яхши бўлган. “Манчестер Юнайтед”да ҳам шундай. Янги мавсумда ҳам ўз олдимга кўп гол киритиш ва шерикларимга узатмалар етказиб беришни ўз олдимга мақсад қилиб қўяман.
“Челси”даги бир мавсумда 21 та, “Валенсия”да 14 та гол ургандим, шу сабабли ярим ҳимоячи бўлсам-да голли вазиятлар кўрсаткичим жуда яхши. Бир мавсумда 10 тадан кам гол уришни кўзламайман, ўтган йили буни деярли уддаладим. Янги мавсумда ҳам рақиб жарима майдончаси ичида ўз имкониятимни излашга ҳаракат қиламан”, — дея Мата сўзларини келтиради Goal.com га асосланиб Championat.com.