2014/15 йилги мавсум якунлари ҳақидаги бир қатор сататистик натижаларни эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз. Бу сафар Мадриднинг “Реал” жамоасининг ўтган мавсумдаги натижаларига тўхталиб ўтамиз.
Трансферлар
“Реал” мавсум аввалида 4 нафар футболчини харид қилди. Хамес (80 млн.евро), ва Кроос (25 млн.евро) ўзларига сарфланган маблағларни тўла оқлашди. Кейлор Навас (20 млн.евро)га эса етарлича имконият берилмади. Жамоанинг омадсиз трансфери бу Лукас Силва бўлди. Мадридликлар бразилиялик учун 14 млн.евро сарфлашганди. Ижара асосида келиб қўшилган Хавьер Эрнандес эса ўртача таасурот қолдирди.
Дарвозабонлар
1. Икер Касильяс (47 ўйин)
2. Кейлор Навас (11 ўйин)
3. Фернандо Пачеко (1 ўйин)
Ўтган мавсумда жамоанинг асосий кипери Икер Касильяс бўлган эди. Анчелотти чемпионат ва Чемпионлар лигасида асоссан Каскадан фойдаланди. Кубок баҳсларида эса дарвозани Навас қўриқлади. Шунингдек жамоанинг 3-посбони Пачеко ҳам бир ўйинда иштирок этди.
Ҳимоячилар
1. Марсело (53-4)
2. Рафаэл Варан (45-2)
3. Серхио Рамос (42-7)
4. Дани Карваҳал (42-0)
5. Пепе (38-2)
6. Алваро Арбелоа (35-2)
7. Начо (22-1)
8. Фабио Коэнтрау (17-0)
9. Диэго Ллоренте (1-0)
Карло ота ўтган мавсумда 9 нафар ҳимоячининг хизматларидан фойдаланди. Улар орасида Марсело 53 та учрашувда майдонга тушиб энг кўп ўйнаган ҳимоячи бўлди. Варан, Рамос ва Карваҳал 40 дан ортиқ ўйинда иштирок этишган бўлса, Пепе ва Арбелоа 40 га яқин ўйинларда майдонга тушишган. Жамоа тарбияланувчиси Начо ҳам баъзи баъзида майдонга туширилиб турилди. Коэнтрау эса мавсумнинг 3/2 қисмини ўтказиб юборди. Анчелотти шунингдек Ллорентега дебют қилиш имкониятини берганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз. “Бланкос”нинг орқа чизиқ вакиллари орасида кутилганидек Рамос энг сермаҳсули бўлди. Серхио мавсум давомида 7 марта гол киритишнинг уддасидан чиқди.
Ярим ҳимоячилар
1. Тони Кроос (55-2)
2. Иско (53-6)
3. Хамес Родригес (46-17)
4. Гарет Бейл (46-17)
5. Асиер Иляраменди (41-0)
6. Лука Модрич (25-1)
7. Лукас Силва (9-0)
8. Алваро Медран (4-1)
9. Хавер Муноз (1-0)
10. Мартин Эдегар (1-0)
“Реал” ярим ҳимоячилари орасида жамоанинг янги аъзоси Кроос ҳаммадан кўп ўйин ўтказди. Немис футболчиси 55 та учрашуда майдонга тушди. Иско, Хамес ва Бейл эса кейинги ўринларни эгллашди. Иско ва Хамес мавсумни ёмон ўтказишмади. Бейл эса мавсумни танқидлар остида ўтказди. “Галактикос”нинг энг “брак” ўйинчиси бу Иляраменди бўлди. Асиер гарчи 41 та учрашувда майдонга тушган бўлса ҳам, ўта ишончсиз ўйинлари билан мухлислар танқидларига учради. Модричга жароҳатлар панд берди ва хорватиялик мавсумнинг ярмини майдон ташқарисида ўтказишга мажбур бўлди. Силва эса ҳали “Реал” даражасидаги футболчи эмаслиги билиниб қолди. Анчелотти жамоанинг ёш ўйинчcилари Медран, Муноз ва Эдегарларни ҳам майдонга туширди.
Ҳужумчилар
1. Криштиану Роналду (54-61)
2. Карим Бензема (46-22)
3. Хавьер Эрнандес (33-9)
4. Хесе (23-4)
5. Раул де Томас (1-0)
Мадридликларнинг асосий ҳужумчиси шак-шубҳасиз Криштиану Роналду бўлди. Португалиялик мавсум мобайнида 54 та ўйинда 61 та гол муаллифига айланди. Бензема эса 46 та учрашув ўтказди. Карим бир нечта учрашувларни жароҳати боис ўтказиб юборишига мажбур бўлди. “Манчестер Юнайтед”дан ижара асосида келган Чичарито 33 ўйинда 9 гол урди. Унинг Чемпионлар лигаси чорак финалида ўйин тугашига икки дақиоқа қолганида “Атлетико” дарбвозасига урган голи энг эсда қоларлиси бўлди. Хесе эса жароҳатдан сўнг ўзига кела олмади. Унинг ўйинлари мухлисларни ҳам мураббийлар штабини ҳам унчалик қаноатлантирмади.
Тўпурарлар
1. Роналду – 61
2. Бензема – 22
3. Бейл – 17
4. Хамес – 17
5. Чичарито – 9
“Қироллик клуби”нинг мавсумдаги 161 та голига 16 нафар футболчи муаллифлик қилди. Жамоанинг 38 фоиз голи Роналдунинг ҳисобига ёзилди. Криш фаолиятидаги энг сермаҳсул мавсумини ўтказди. Роналду чемпионатда 48, Чемпионлар лигасида 10 та гол уриб ҳар иккала мусобақада тўпурарга айланди. Бензема эса бу мавсумни унчалик ҳам яхши ўтказа олмади. Карим умумий ҳисобда 22 та гол урди. Уларнинг 15 таси Чемпионатга тўғри келди. Бейл ва Хамес эса бир хил 17 тадан голга муаллифлик қилишди. Жамоанинг бешинчи тўпурари Чичарито бўлди.
“Реал” қайд этган натижа
Мадридликлар ўтган мавсумда иккита совринни қўлга киритишди. Дастлаб август ойида “Севилья”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб Европа суперкубогида, сўнгра декабрда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида “Қироллик клуби” ғолибликни қўлга киритди. Бироқ бу совринлар ундан олдинги мавсумдаги муваффақиятларнинг давоми эди холос. Клуб миллий чемпионатда “Барселона”дан 2 очко кам жамғариб иккинчи поғонани эгаллади. Чемпионлар лигасида эса ярим финалда “Ювентус” тўсиғидан ўта олмади. Кубок баҳсларини жамоа 1/16 финалдаёқ якунлади. Эътиборли жиҳати “Реал” янги йилгача қаторасига 22 та ўйинда ғалаба қозониб, ўзига хос рекорд ўрнатган эди. Афсуски 2015 йилдаги кетма-кет омадсизликлар оқибатида жамоа 2014/15 йилги мавсумни совринсиз якунлади.
Жамоанинг энг қўпол футболчилари
1. Серхио Рамос – 22 сариқ
2. Дани Карваҳал – 17 сариқ
3. Марсело – 12 сариқ
4. Тони Кроос - 9 сариқ
5. Иско – 8 сариқ + 1 иккинчи сариқ
Ўтган мавсумда “Реал”нинг 20 нафар футболчиси ҳакамлар томонидан карточкалар билан “сийланишган”. Улар орасида яққол етакчи бу Серхио Рамос эди. Рамос майдонга тушган 42 та ўйинининг 22 тасида огоҳлантирилган. Бундан кўриниб турибдики ҳимоячи деярли ҳар икки ўйиннинг биттасида сариқ карточка олган. Ундан кейинг ўринларни Карваҳал ва Марсело эгаллаб туришибди.
“Галактикос” футболчилари ўтган мавсум жами 4 та қизил карточка олишган. Уларнинг иккитаси иккинчи сариқ карточканинг (Иско, Модрич) маҳсули бўлса. Қолган иккитаси тўғридан-тўғри берилган “қизиллар” эди (Роналду, Коэнтрау).
Статистика
Ўйинлар: 59
Ғалаба: 43
Дуранг: 6
Мағлубият: 10
Урилган голлар: 162
Ўтказилган голлар: 54
Энг йирик ғалабалар: “Гранада” (9:1), “Депортиво (8:2), “
Энг йирик мағлубият: “Атлетико” (0:4)
Фактлар:
1. Роналду мавсум давомида 6 та ўйинда – 3 та, биттадан ўйинда эса 4 ва 5 тадан гол уришга муваффақ бўлди.
2. “Реал” мавсумдаги 10 та мағлубиятининг 3 тасини “Атлетико”дан қабул қилган.
3. “Галактикос” Ла Лигада 10 турдан 25-тургача пешқадамлик қилган.
4. “Реал”нинг чемпионатдаги 19 та уй учрашувига ўртача 73,436 тадан мухлис ташриф буюрган. Бу Ла Лигада “Барса”дан кейинг иккинчи натижадир.
Фурқат Юсупов
Манба: Furkat.uz: