Таниқли футбол агенти Мино Райола "Аякс" ярим ҳимоячиси Рикардо Кишнанинг "Лацио"га трансферини якунлаш учун Римга келди.
Sports.ru нинг La Lazio Siamo Noi га таяниб хабар беришича, музокаралар вақтида Райола яна бир мижози "Ливерпуль" форварди Марио Балотелли хизматларини ҳам Рим клубига таклиф қилиши мумкин.
Аввал 24 ёшли футболчига "Сампдория" ва "Фиорентина" клублари қизиқиш билдираётган ҳақида хабарлар тарқалганди.