«Барселона»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Дуглас Перейра Халқаро чемпионлар кубоги доирасида «Челси»га қарши ўйиннинг (2:2, пенальтилар бўйича - 2:4) охирига қадар ҳаракат қила олмади.
Бразилиялик футболчи баҳснинг 15-дақиқасида сонининг орқа қисмидаги мушакларнинг узилиши натижасида майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Серхи Роберто туширилди.
Sport.es маълумотига кўра Дуглас мазкур жароҳат туфайли 2 футбол ўйнай олмайди.













