"Барселона" собиқ футболчиси Исаак Куэнка "Антальяспор" аъзосига айланиши мумкин, деб хабар беради Eurosport Türkiye га таяниб Sports.ru.
Туркия клуби президенти Гюлтекин Генжер бугун Анталияда 24 ёшли испаниялик футболчи билан музокаралар ўтказишини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Куэнка ўтган мавсумни "Депортиво"да ўтказганди, июнь ойи охирида унинг Риасор жамоаси билан келишуви муддати тугаган ва у эркин агентга айланган.