Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Динамо»: энг кўп ўйин, кашфиёт, фойдали ва жанговар футболчилар

Баҳо:
+ | -

Биринчи даврада «Динамо» жамоасининг ўйинларига назар ташларканмиз, жамоамизнинг энг фаол футболчиларига тўхталдик.

АВАЗ АГАЛИЕВ – 100% ЎЙНАДИ

Биринчи даврада бўлиб ўтган 15 ўйиннинг барчасида майдонга тушган футболчилар Олий Лигамизда саноқли. Улардан бири «Динамо» ҳимоячиси Аваз Агалиев бўлди. Чап қанот ҳимоячиси «Динамо»нинг биринчи даврадаги алмаштириб бўлмас футболчиси бўлган. У 15 та ўйиннинг барчасида асосий таркибда тўлиқ тўп суриб, майдонда максимум вақт – 1350 дақиқани ўтказган. Бу борада унга Отабек Зокиров рақобат қила олади, у 15 ўйинда асосий таркибда майдонга тушган, аммо унинг майдондаги ҳаракат дақиқаси камроқ – 1275 дақиқа. Аммо…

1-ДАВРА КАШФИЁТИ – ОТАБЕК ЗОКИРОВ

Отабек Зокиров бунгача кўпчилик мухлислар учун нотаниш эди. Аммо биринчи даврадаги «Динамо»даги ўйинларидан кейин фарғоналик футболчи Олий Лигада ўзини кўрсата олди. Унинг 3 та голи ва голларга ҳаммуаллифлиги «Динамо»га муҳим очколарни тақдим этди. Шундай экан, Отабек Зокировни нафақат «Динамо»нинг балки Олий Лига биринчи давраси кашфиёт футболчиларидан бири бўлди дейиш мумкин. Энг асосийси қанот ҳужумкор яримҳимоячиси ўз устида ишлашдан тўхтамаслиги шарт. Бу борада Комил Шарофутдинов, Фирдавс Абдусалимов, Ислом Шарипов, Жасур Азимов, Бунёд Исроилов, Темур Шарипов сингари ёшларимиз ҳам биринчи даврада мухлислар олқишига сазовор бўлиб, муносиб авлод етишиб чиқаётганлигини кўрсатишди.

АЗИЗ ИБРАГИМОВ – ЖАМОА ТЎПУРАРИ

«Динамо»нинг собиқ футболчисига айланган Азиз Ибрагимов биринчи давра давомида жамоамизнинг тўпурари бўлди. Азиз ҳужумчи бўлмасада, сўнгги чизиқда тўп суриб 4 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол этди. Бу голлар эса жамоага муҳим очколарни келтирди.

ЧИПЕВ ВА ФОМИН – ЭНГ ФОЙДАЛИ

Болгарлиялик яримҳимоячи Николай Чипев ва ҳимоячи Максимилиан Фомин ҳам жамоамизни тарк этган бўлсада, бу футболчилар биринчи даврада ёмон таасурот қолдиришмади. Чипев 13 ўйиндаги 1055 дақиқа давомида 2 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган бўлса, Фомин 13 ўйинда майдонда 1120 дақиқа тўп суриб, 1 та голга муаллифлик қилди. Бу футболчиларни давранинг фойдали футболчиси дея атаса бўлади.

АКМАЛ ХОЛМУРОДОВ – ЭНГ ЖАНГОВАР ФУТБОЛЧИ

Сўнгги уч мавсумдан буён «Динамо» шарафини ҳимоя қилиб келаётган универсал футболчи Акмал Холмуродовни «Динамо»нинг энг довюрак ва жисмонан бақувват футболчиси сифатида эътироф этиш мумкин. Майдондаги яккакурашларда энг жанговар саналадиган Холмуродов «Динамо» ўйинларида жуда катта ҳажмдаги ишни бажаради. У майдондаги «қора иш»ни ҳам гарданига олади. Шундан бўлса керак, Акмал ҳакамлар томонидан энг кўп «сийланган» футболчи бўлди – 11 ўйинда 4 огоҳлантириш ва бир марта Танташев томонидан тушунарсиз тарзда четлатилган.

МЕЛЬНИЧУК ВА МАМАТКАЗИН – МУХЛИСЛАР ИШОНЧИ

Жамоамизнинг бошланғич чизиғи вакиллари – дарвозабон Андрей Мельничук ва марказий ҳимоячи Илдар Маматказинлар биринчи даврада мухлислар ишонган футболчиларга айланишди. Беш йилдан буён «Динамо» шарафини ҳимоя қилаётган украиналик посбон 12 ўйинда майдонга тушиб, 1049 дақиқа давомида ҳаракат қилган бўлса, андижонлик бўйдор ва совуққон ҳимоячи ҳам 12 баҳсда майдонга тушиб 1036 дақиқа давомида тўп сурди. Бежизга бу футболчиларни мухлислар «Динамо»нинг биринчи даврадаги энг яхши футболчилари дея танлашмади. Умид қиламизки, иккинчи даврада янгиланган таркиб билан иштирок этадиган жамоамиз янги марраларни кўзлайди.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 10:25, 30.07.2015.
Ўқилди: 5497 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.