Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Илҳом Юнусов: "Самарқанд жамоаси юқори ўринларга муносиб"

Баҳо:
+ | -

Давралар оралиғида Қаршининг «Насаф» клубидан «Динамо» сафига ўтган Илҳом Юнусов клуб билан шартномага имзо чеккач, клуб матбуот хизмати тажрибали ярим ҳимоячининг жамоага қайтиши борасида қизиқди.

«Динамо»га бошқа клубларда тўп сураётган Самарқанд футболи тарбияланувчилари жалб этилмоқда. Шу жумладан клуб мураббийлари ва раҳбарияти мени ҳам таклиф этишганди. «Насаф»дан кетишга қарор қилгач, бир қатор клубладан таклифим бўлсада, ўзим туғилиб ўсган шаҳар жамоасига қайтишни истадим. Ҳар ҳолда ҳар бир футболчи ўз яқинлари, оиласи ва ўзи вояга етган жамоа шарафини ҳимоя қилишни хоҳлайди. Жамоага қайтишимиз ҳозирга насиб этган экан. Таркибда қатор ўзгаришлар бўлаётган бўлсада, «Динамо» клубидаги муҳит ажойиб. Футболчиларнинг кайфияти юқори. Иккинчи давра олдидан турнир жадвалидаги ҳолатни яхши деб бўлмайди. Шу боис бошланажак ўйинларга яхши тайёргарлик кўриб, натижани яхшилашга интиламиз. Самарқанд жамоаси юқори ўринларга муносиб. Вилоятимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиш учун имконқадар ҳаракат қиламиз. Бирданига юқори натижа қайд этиб бўлмайди. Аммо ҳозирги бўлаётган ўзгаришлар секин-аста «Динамо»нинг натижалари ўсишига хизмат қилишига ишонаман» - дея фикр билдирди Илҳом Юнусов. 

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 15:12, 30.07.2015.
Ўқилди: 5558 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик