Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

«Аякс» ва ПСВ юлдузлар фабрикаси

Баҳо:
+ | -

RМА бизнес-мактаби «Спорт ўйинлари турлари менежменти» факультети раҳбари Никита Матвеев Амстердамнинг «Аякс» ҳамда Энйдховеннинг ПСВ клубларида ёш футболчиларни тарбиялаб, уларни кучли футболчилар қаторига қўшиш мақсадида амалга оширилган диққатга молик ислоҳотлар ҳақида ҳикоя қилади.

Голландиянинг юқорида номи келтирилган 2та етакчи клуби мактабларида 200дан ортиқ тарбияланувчи таҳсил олмоқда. Улар орасида хорижликлар йўқ ҳисоби. Хусусан, «Аякс»­да 4 нафар ўзга юрт вакили бор. Тарбияланувчиларнинг барчаси оилалари билан яшашади, ҳеч қандай интернатлар йўқ.

Амстердам ва Эйндховенда селекция усуллари турлича. Жумладан, ПСВ тарбияланувчиларининг ярми яқини марказий академияда ўқишса, қолганлари футбол сирларини мамлакатнинг бошқа ҳудудларида жойлашган академияларда ўрганишади. Ёш футболчиларнинг аксарияти кичик гуруҳ тарбияланувчилари бўлиб, мураббийларнинг фикрича, Эйндховенга қатнаш вақт масаласида ноқулайлик туғдиради. Ёш иқтидорларни аниқлаб, мактабга жалб этиш масъулияти эса 8 нафар скаут зиммасида.

«Аякс»да ҳамма бир марказда таълим олиши керак, деган фикр ҳукмрон. Шу боис, скаутлар қамрови нисбатан кенгроқ. Клуб штатида бу йўналишда 6 нафар мутахассис фаолият олиб борса-да, штатдан ташқарида қизил-оқлар учун 50дан ортиқ киши меҳнат қилади. «Аякс» академиясида ҳар йили «Иқтидорлилар куни» ўтказилади. Гарчи юзлаб ота-оналар ўз фарзандларини мазкур кўрикка олиб келишса-да, танловдан атиги 2 нафар бола ўтади, холос.

ПСВ ўсмирлар ва болалар мактабининг йиллик бюджети 4 миллион еврога тенг. «Аякс» академиясининг  молиявий имкониятлари эса клубнинг йиллик сметасидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади (одатда, бу рақам 10 фоизни ташкил этади). Мисол учун, жорий мавсумда Амстердам клуби бюджети 100 миллион еврони ташкил қилди. «Аякс» академияси 8та майдонга эгалик қилади. Буни Европа топ-клуби учун стандарт рақам сифатида баҳолаш мумкин. Тўқ-қизил рангга бўялган махсус майдоннинг катталиги ҳам эътиборга молик. Қолаверса, қумли ҳудудлар сони ҳам етарлича(унда шуғулланиш ёш футболчилар болдирларини бақувват қилади), шунингдек, у ерда баскетбол ва бадминтон майдонлари ҳам мавжуд. Баскетбол болалардаги позицияни тўғри танлаш ва тўпга сакраш хусусиятларини ривожлантирса, бадминтон ракеткалари тарбияланувчиларга бошни кўтариб ўйнашни ўргатади. Бу ерда 60 метрлик югуриш майдони ҳам бўлиб у бир қарашда кўзга ташланмайдиган қиялик ҳосил қилган. Унда югураркансан, қоплама идеал даражада текисдай туюлади. Тезлик эса болалар текис ерда югурганларига нисбатан ошиб боради. Голландиялик айёр мутахассислар шу йўл орқали тарбияланувчиларни янада тезроқ югуриш мукинлигига ишонтиришади. Ғоят самарали усул. Махсус майдоннинг ноодатий ранги эса болаларда машғулотларда қатнашиш учун қўшимча илҳом бағишлаши кўзда тутилган.

ПСВ клуби Эйндховендаги илмий-тадқиқот лабораториялари билан мус­таҳкам ҳамкорлик ўрнатган. Жумладан, уларнинг тажрибасидан футбол майдонларидаги қопламани сунъий ва табиий томондан янада яхшилашда фойдаланилади. Майсалар бўйича мутахассислар жароҳатланишлар сонини кескин камайтирувчи технологиялар устида бош қотиришади. Кичик гуруҳдагиларни  шуғуллантириш чоғида бор эътибор ўйинга қаратилади. Буни мураббийлар «Моделлаштирилган ўйинлар ҳаракати» деб аташади. 13 ёшдан бошлаб бор эътибор тўп билан ишлаш техникасига қаратилади ва болалар тактик масалаларда сабоқ ола бошлайдилар. Жисмоний босим эса минимал даражада бўлади. 16 ёшга бориб бола профессионал футболда қоладими ёки йўқ, деган саволга жавоб топилади, ҳисоб. Тактик машғулотлар катта ёшдаги жамоалар ўйини асосида олиб борилади. Фақат 18 ёшдан кейингина атлетизм устида иш бошланади. Бу борада дзюдодан кенг фойдаланилади. Яккакурашнинг бу тури нафақат диққатни жамлаш, балки руҳий устунликни ҳам таъминлайди. Машғулотларнинг ўзига хос томони сифатида юқори даражадаги шиддатни кўрсатиш мумкин. Одатда, бу машғулотлар бир соатга яқин давом этади, аммо бу давр мобайнидаги иш миқдори жуда ҳам катта.

«Аякс»да мураббийлар таркибига алоҳида эътибор қаратилади. Ҳар бир гуруҳдаги устозлар ҳар икки ойда алмаштириб турилади. Бир мавсум давомида болалар бир нечта мутахассис билан ишлашади ва бу ҳар бир тарбияланувчига нисбатан холис муносабатни пайдо қилади.

Голландияда мураббийларни сертификатлаштиришга жуда қаттиқ талаб қўйилган. Бир йиллик таълимдан кейин улар болалар билан, 2 йиллик ўрганишлардан сўнг эса ўсмирлар билан ишлашлари мумкин. Юқори тоифа фақат 3 йиллик ўқиш-ўрганиш ва 2 йиллик амалий ишдан кейингина берилади.

Солиштириш учун: россияда «С» тоифали сертификатни (болалар мураббийи) 3 ҳафталик курслардан кейин олиш мумкин.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:37, 01.08.2015.
Ўқилди: 3584 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.