Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Ажойиб бешлик ёки «Юве»нинг ҳужум чизиғидаги қудрати

Баҳо:
+ | -

Ҳозирги кунда «Ювентус» таркибида 5  нафар форвард бор ва уларнинг ҳар бири асосий таркибда ўйнашга лойиқ футболчилар. Sоvsроrt.ru сайти эса янги мавсумда бу ҳужумчилар нима билан машғул бўлишини тахмин қилди.

Марио МАНЖУКИЧ

Хорватга ғалати одат ҳамроҳлик қилмоқда - мана 3-мартадирки эндигина Чемпионлар Лигаси финалида мағлуб бўлган жамоа таркибига қўшилмоқда. 2012 йилда -  «Бавария», 2014 йилда - «Атлетико», энди эса «Ювентус». У Турин клуби билан ўзаро шарт­номага имзо чекаркан, энг муҳим орзуларидан бирига эришганини айтди: «Болалигимдан «Юве»га мухлислик қиламан».

Массимилиано Аллегри эса нима учун Марио «кекса синьора»га керак бўлиб қолганига тўхталди: «У қаерда ўйнамасин гол уради. Манжукич ўз ишини аъло даражада бажаради». Юқоридаги гаплардан маълум бўляптики, Турин клуби мутасаддилари Мариони гол урадиган машина сифатида харид қилишган.

«Юве» Хорватия термаси форварди билан ранг-баранг футбол намойиш этиши мумкин. Аллақачон синовдан ўтган 4-3-2-2, тез-тез қўлланиладиган 4-3-2-1 ва 3-5-2 схемаларига қўшимча равишда 4-3-3 ҳам пайдо бўлиши кутил­япти. Бунда янги футболчи марказий ҳужумчи ролини бажаради. Аллегридан ташқари, Манжукичнинг келишини қанот ҳимоячилари Эвра ва Лихштайнер ҳақиқий совға сифатида қабул қилишди. Энди улар рақиб жарима майдонида кимни мўлжалга олишни яхши билишади.

Вазифаси - асосий форвард.

Симоне ЗАЗА

Худди Манжукич сингари Зазанинг ҳам асосий вазифаси - гол уриш. Бўйи унчалик баланд бўлмаса-да (182 см.), яхши сакрайди, бош билан ўйнашда фаол. Шуларни ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки, Лихштайнер ва Эвра ўз клублари трансфер кампаниясидан рози бўлишлари аниқ. Жамоаси бошлаган ҳужумни чиройли тарзда ниҳоясига етказиш бўйича Заза ҳатто Златан Ибрагимович билан беллашиши мумкин. Бу курашда эҳтимол, ғалаба қозонмас, аммо мағлубият ҳам муносиб бўлиши тайин. Заза эндигина 24 ёшга кирди, аммо ташқи кўринишидан ҳаётнинг аччиқ-чучугини кўрган кишига ўхшайди. Ёшига нисбатан катта кўриниш эса айниқса, таянч ҳимоячилари билан курашда, ҳакамлар билан чўчимай гап талашишда асқотиши мумкин. «А» сериясидаги 2 мавсумда у 22та сариқ карточка ишлаб олди!

Заза Чиро Иммобиле билан бирга Италия термасининг асосий форварди ҳисобланади. «Ювентус» худди Марио Манжукич каби Заза учун ҳам 18 млн. евро тўлади. Уларнинг ҳар иккиси клуб таркибида асосий голеадор бўлиш учун беллашишлари кутилмоқда, аммо жуфт бўлиб ўйнашлари эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Вазифаси - асосий форвард.

Фернандо ЛЬОРЕНТЕ

Льоренте рақиб жарима майдонида ўйнаш бўйича мутахассис. Тўғри, сўнгги мавсумда унинг омади юришмади - «А» сериясида 31та ўйин ва бор-йўғи 7та гол. Бунинг асосий сабабларидан бири, Аллегрининг 3-5-2 схемасидан воз кечиши. Бошқа томондан эса марказга Карлос Тевеснинг қайтарилиши. Бу икки омил ўтган йилнинг кузида «Юве»нинг марказий ҳужуми кучайишга муҳтож эканлигини кўрсатди. Льоренте бу ролда ўзини унчалик яхши ҳис қилолмаётганди. ОАВлар бир қатор клублар испаниялик футболчига қизиқиш билдиришаётгани ҳақида хабар қилишмоқда. Фернандо «Юве»ни тарк этмаса, Манжукич ва Зазанинг дублёрига айланади, чунки сўнгги йилларда бу футболчилар юқори даражадаги ўйинлари билан «кекса синьора»ни ўзларига қаратишга муваффақ бўлишди.

Вазифаси - Заза ва Манжукичнинг дублёри.

Альваро МОРАТА

У 4-3-1-2 схемасида Манжукич ва Зазанинг ягона ёрдамчисига айланиши,  шунингдек, 4-3-3 тартибидаги ўйинда қанот ҳужумчиси вазифасини бажариши мумкин. Моратада коптокни назорат қилиш, тўп билан ёки тўпсиз тез ҳаракатланиш, ҳар икки оёқда хавфли зарба бериш каби сифатлар мавжуд. Ўтган мавсумда Италия чемпионатида 8та гол урди, 5 марта аниқ тўп узатди. «Юве»да бир мавсум ўйнагани ва клубдошларининг имкониятларини чамалай билиши ҳам ўта муҳим. Аллегрининг ишончини оқлаган футболчи собиқ  клуби - «Реал»га ҳам гол уришни уддалади. Янги футболчилардан фарқли равишда, мураббийда Моратага ишонмаслик учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Жамоа ўйини айнан мана шундай жангчиларга суянган ҳолда ташкил этилади.

Вазифаси:  қанот ҳужумчиси.

Паоло ДИБАЛА

Икки асосий ҳужумчининг хариди 4-3-3 схемасидан фойдаланишга имкон бермаслиги аниқ. Ахир бир томонда Мората ўйнайдиган бўлса, чап қанотни кимгадир топшириш керак-ку? Албатта, ёш Команни ҳисобга олмаганда, Дибалани хариди орқали Аллегри юқоридаги схемадан ҳайиқмай фойдаланиш имконига эга бўлди. Паолонинг тезлиги аъло даражада, тўп унинг оёғига елимлаб қўйилгандек маҳкам ўрнашади. «Палермо» сафида Дибала айниқса, олдида бўш ҳудудлар пайдо бўлишидан унумли фойдаланарди. Қанотларда марказга нисбатан кўпроқ пайдо бўларди. Чап оёқда зарба бериш унинг учун айни муддао. Дибалани асосий ҳужумчи сифатида тасаввур қилиш қийин. Ундан бу мақсадда фойдаланишларига ишониш мушкул. Қанот ҳужумлари билан бирга ҳужумчи ортида майдонга тушиши эҳтимоли юқори. Демак, Аллегри бу футболчидан 4-3-1-2 схемаси асосида ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида фойдаланиши мумкин. Юқоридагиларни ва Паоло ҳар қандай позицияда ҳам бир хил фойда келтиришини инобатга оладиган бўлсак, бу футболчида ўзини кўрсатиш учун вақт етарли. Шу билан бирга, у ўта кучли ҳимоя чизиғига қарши курашишда Моратага шерик бўла олади. «Палермо» Дибалани «Юве»га 32 млн. еврога сотди ва яна 8 млн.лик бонусга эга бўлиши мумкин.

Вазифаси: асосий универсал

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:46, 01.08.2015.
Ўқилди: 4904 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.