Ёшлар Лигаси 16-тур доирасида Қўқонда маҳаллий жамоага қарши саф тортган ёш «динамочилар» сафардан ишончли ғалаба билан қайтишди.
Турнир жадвалида 5-ўринда бораётган «Қўқон-1912» ёшлар жамоасига қарши ўйин самарқандлик футболчилар учун осон бўлгани йўқ. Бутун ўйин давомида ҳар икки томон анча шиддаткор футбол намойиш этишди. Ўйиндаги ҳисоб эса 77-дақиқада очилди. «Динамо»нинг умидли ҳимоячиси Бунёд Исроилов «Дианмо»ни ҳисобга олдинга олиб чиққан бўлса, 82-дақиқада Ҳамдам Раҳмонов пенальтидан гол уриб «Динамо»га ишончли ғалаба келтирди.
Эслатиб ўтамиз, асосий таркиб жамоалар учрашуви 2 август куни соат 18:00да бошланади.
Ёшлар Лигаси. 16-тур (шанба)
«Қўқон-1912» - «Динамо» - 0:2
Голлар: Бунёд Исроилов 77, Ҳамдам Раҳмонов 82 пенальти
Ҳакамлар: Ж.Мухторов, Р.Толибжонов, Ш.Аъзамов, Н.Тошматов
"Қўқон-1912": 1.Руслан Матниёзов, 3.Ҳасанбой Эргашев, 4.Ойбек Рустамов, 6.Равшан Ҳайдаров, 8.Аброр Раҳмонов, 9.Ҳошимбек Шокиров, 10.Иқбол Маликжонов, 15.Маъруф Зокиржонов, 21.Достон Мелиқўзиев, 22.Мухаммаданас Ҳасанов, 23.Шохрух Холматов (с)
Захира: И.Абдуллаев, И.Усмонов, И.Мухторов, А.Маматхўжаев, Д. Баратов, А.Ўктамов, Д.Сулаймонов.
"Динамо": 25.М.Худоёров, 8.Т.Шарипов, 12.Б.Исроилов, 15.М Рўзиев, 17.И.Шарипов, 22.К.Шарофутдинов, 33.Х.Давронов, 34.Х.Асқаров, 42.М Локаев, 70.А Сафаров, 95.Ф.Абдусалимов.
Захира: Р.Тоштурдиев, С.Боймаматов, А.Сиддиқов, Х.Рахмонов, Ф.Бобоқулов, М Ражабов.