"Пахтакор" ёшлари иккинчи даврани муваффақиятли бошлашди.
Олмалиқда кечган баҳс тақдирини Ислом Каримовнинг ягона голи ҳал қилди. Ўйин мобайнида ҳар икки жамоа бир қатор қулай вазиятларни юзага келтирди, лекин улардан бир марта фойдаланилди. Жамоамиз мазкур ютуқдан сўнг очколар сонини 35тага етказди ва турнир жадвалида пешқадамлардан бири сифатида қолмоқда.
"Олмалиқ" - "Пахтакор" - 0:1
Гол: И.Каримов, 32 - 0:1.
"Олмалиқ": Шквирин (Криушев, 59), Аз.Исроилов (Умаров, 81), Худойбердиев, Суюнов (Жўрабоев, 84), Исаев, Д.Юсупов, Усмонхўжаев (Аҳадов, 65), Тошпўлатов, Туропов, Набиев, Сафаров.
"Пахтакор": Рибкин (Турсунюоев, 46), Йўлдошев, Тожиев (Шаробиддинов, 46), Отахонов, Авилов, Мирзаев, Ортиқов (Нуруллоев, 62), Хурсанов (Мўйиддинов, 70), Яхшибоев (Дониёр Ҳошимов, 86), И.Каримов (Жўраев, 75; Х.Олимов, 90+3), Аб.Исроилов.
Огоҳлантиришлар: Йўлдошев, 56. Мўйиддинов, 77.
Четлатиш: Мўйиддинов, 84.