"Ливерпуль" клуби "Интернасьонал" яримҳимоячиси Аллан Родригес де Соуза билан шартнома имзолади, дея хабар беради мерсисайдликлар расмий сайти.
Бразилия клуби ушбу келишувда 500 минг евро олди. Футболчи янги жамоаси сафида биринчи машғулотини ўташга улгурди.
Аввалроқ "Ливерпуль" ўз академияси учун икки трансферни амалга оширган эди - "Барселона"дан 16 ёшли Бобби ва америкалик Брукс Леннон.