Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Ҳамиджон Актамов: " Бугун ўйиндан олдин «Сўғдиёна»ни ютиб қўйгандик"

Баҳо:
+ | -

«Сўғдиёна»-«Қизилқум» учрашувидан кейинги матбуот анжуманида «Қизилқум» жамоаси менеджери Ҳамиджон Актамов иштирок этди.

 

— Бугунги ўйин қандай бўлганини таблодаги ҳисобни ўзи ҳам кўрсатиб турибди. Жиззах жамоасини табриклайман. Аввалам бор мухлисларга раҳмат. Мухлислар билан тўла стадионнни анчадан бери кўрмаган эдим. «Сўғдиёна»нинг бугунги ғалабасида мухлислар асосий сабабчи бўлди деб ўйлайман. Жиззах жамоаси юқори ўринларга муносиб жамоа. Даврон Файзиев билан ўртоқмиз. Кўп фикрлар алмашиб турамиз. Даврон бор эътиборини ёшларга қаратиб, тўғри йўналишда кетаяпти.

— Лукинни тақдири нима бўлган? баъзи сайтларда уни клубда ишламаётгани ҳақида ўқигандик..

— Юрий Лукин ишдан бўшатилмаган. У менга яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Бизнинг жамоада бош мураббий бу — маслаҳатчи мураббий, яъни мен…

— Бугунги мағлубиятга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

— Биз бугун ўйиндан олдин «Сўғдиёна»ни ютиб қўйгандик. Рақибга нотўғри баҳо беришимиз бизга қимматга тушди.

— Шевченкони таркибда кўрмадик?

— Биз ПФЛдан футболчиларни рўйҳатдан ўтказаётганимизда оғир вазиятга кириб қолдик. Шевченкога шифокорлар ўйнамаслигини, соғлигида муаммолар борлигини айтишди. Биз ҳужумчи излаб, оҳири Наврўз Алимовни жамоага ёрдам бериши учун олиб келдик.

Манба: fcsogdiana.uz
Киритилди: 09:19, 03.08.2015.
Ўқилди: 2057 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.