“Милан” президенти Сильвио Берлускони клуб акцияларининг 48 фоизини таиландлик бизнесмен Би Тэчауболга сотиш юзасидан келишувга имзо чекди, деб хабар бермоқда Sports.ru.
Расман 30-сентябрда имзоланадиган шартнома 480 миллион еврога баҳоланмоқда.
Хабарга кўра, Берлускони акциялар сотилишига қарамай “Милан” президенти бўлиб қолаверади. Клубда Адриано Галлиани ҳамда Барбара Берлусконига қўшимча равишда учинчи раҳбар пайдо бўлади. Директорлар кенгаши 12 кишидан иборат бўлади: 7 таси Берлускони яна 5 таси Тэчаубол тарафдорлари бўлиши кўзда тутилган.