"Челси" шифокори Ева Карнейро Лондон клубидаги ишидан қисман маҳрум қилингани учун "Челси"ни судга бермоқчи.
Бундан ташқари испаниялик 35 ёшли шифокор Жозе Моуриньодан омма олдида кечирим сўрамоқчи.
Хабар қилинишича, клуб хўжайини Роман Абрамович Моуриньонинг клуб ходимасини ТВ ва радиода танқид қилганидан қаттиқ норози.
Аввалроқ Корнейрони Футбол шифокорлари ассоциацияси ва АПЛ шифокорлари бирлашмаси қўллаб-қувватлаган эдилар.