"Барселона" клуби "Челси"га ўтаётган ҳужумчи Педро Родригеснинг ўрнига футболчи сотиб олмайди.
28 ёшли футболчининг 28 миллион евролик трансфери яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда.
Каталонияликлар ФИФА тақиқи сабабли бу ёзда янги ўйинчиларни таркибига кирита олмайди, шу саабли улар янги трансферларни амалга оширмасликлари мумкин.
Янги мавсумда жамоанинг ёш ўйинчилари Мунир ва Сандро тажриб оширишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, яқинда "Барса" сафига Арда Турон ва Алеиш Видаль келиб қўшилдилар, аммо улар январгача майдонга туша олмайдилар.