"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер жамоа яримҳимоячиси Алексис Санчес билан "Барселона" ҳужумчиси Луис Суаресни таққослади.
"Санчес ва Суарес – бир хил савиядаги ўйинчилар. Суарес – марказий ҳужумчи, Санчес кўпроқ қанотга мойил, дриблингини ишга солиб, жойини тез ўзгартиради, аммо уларнинг умумий хислатлари кўп.
Санчесга ҳужум қилиш ёқади, ўйинни кескинлаштиради, рақиб ҳиоясига қўрқув солади. У майдонда ён томонга ҳаракатланмайди - фақат олдинга. У ҳар ўйинда ғалабани мақсад қилади.
Булардан ташқари, ўз услубига ва юқори бошланғич тезликка эга", - дейди Венгер.